Валерий Непомнящий Ўзбекистонни Россияга қарши ўйиннинг фаворити деб атади

Совет ва Россиялик мураббий ва функционер Валерий Непомнящий Ўзбекистон терма жамоасини Россия терма жамоасига қарши бўлажак ўртоқлик учрашувининг фаворити деб ҳисоблашининг сабабини тушунтирди.

«Аввало, Ўзбекистон футбол терма жамоаси ёзда ўтган жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлди. Иккинчидан, кўплаб ўзбек футболчилари Европа лигаларида, жумладан РПЛда тўп суришади. Ва, менга маълум бўлишича, бўлажак учрашувда Россия миллий жамоаси оптимал таркибда ўйнай олмайди. Шунинг учун, менинг фикримча, бу баҳсда фаворитлар айнан ўзбеклар ҳисобланади. Ва, менимча, россиялик ўйинчилар пайшанба куни муносиб кўриниш учун жуда қаттиқ зўриқишларига тўғри келади», — деб келтиради Непомнящий сўзларини «РБ Спорт».

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионидаги учрашув 12 ноябрь куни бўлиб ўтади ва 18:00 да бошланади. 17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйнайди.

Непомнящий «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасини 2006 йилда бошқарган.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!