УЕФА Миллатлар лигаси‑2026/27 гуруҳ босқичи якунланди. Чорак финалга Франция, Белгия, Германия, Нидерландия, Англия, Испания, Норвегия ва Португалия жамоалари йўл олди.
1/4 финал босқичи қуръаси 20 ноябрда ўтказилади. Раунднинг биринчи қисмидаги ўйинлар 2027 йил 25–27 март кунларига, жавоб учрашувлари эса 28–30 март кунларига режалаштирилган. Турнир финали 2027 йил 9–13 июнга белгиланган.
Амалдаги чемпион унвонини Португалия терма жамоаси сақлаб турибди. Ўтган мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинида португаллар Испания билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, пенальтилар сериясида эса 5:3 ҳисобида устун келди.
Лига миллатлари натижалари ҳам Евро‑2028га саралашга таъсир қилади.












