Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дўстлик учрашувида Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонганидан (2:1) сўнг жаҳон рейтингидаги ўрнини яхшилади

18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Фабио Каннаваро раҳбарлигида ФИФАнинг онлайн рейтингида 1418,10 балл билан 60-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Россияга 2:3 ҳисобида ютқазиб, 3,86 рейтинг баллини йўқотди. Шундан сўнг терма жамоа 1412,75 балл тўплаб, 59-ўриндан 61-ўринга тушиб кетди.

Бироқ 17 ноябрь куни Доҳада Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба (2:1) жамоага қўшимча 5,35 балл келтирди. Шу туфайли Ўзбекистон жаҳон рейтингида 60-ўринга кўтарилди.

Шундай қилиб, ноябрь ойидаги икки тажриба ўйини якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўз рейтинг кўрсаткичини 1,49 баллга оширди. Шунга қарамай, бошқа миллий жамоалар натижалари сабаб Каннаваро шогирдлари ҳозирча аввалги 59-ўринга қайта олмади.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!