Яна бир эрон клуби Остон Уруновни сотиб олмоқчи

Эрон клуби «Трактор» Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Урунов билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

Эроннинг «Хамшахри Онлайн» нашри маълумотларига кўра, Тебриз жамоаси «Персеполис»нинг икки футболчисини — Остон Урунов ва Амирхоссейн Маҳмудини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Трактор»нинг бош мураббийи Жавод Некунам жамоа ярим ҳимоясини кучайтиришни хоҳлайди. Ўзининг олдинги интервьюларидан бирида мутахассис билвосита Уруновнинг трансфери ҳақида ўйлаётганини айтган.

Қайд этилишича, «Трактор» бу позицияга ўйинчи изламоқда, чунки Меҳди Тораби жиддий жароҳат олган. Ҳозирча у қачон майдонга қайтиши номаълум.

Тебриздан бўлган жамоа ҳам «Персеполис»нинг ёш яримҳимоячиси Амирхоссейн Маҳмудийга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Гол Гохар» клуби ҳам бу футболчи билан ўз сафини тўлдирмоқчи.

Нашр маълумотларига кўра, «Персеполис» ўз футболчиларини арзонга сотиш ниятида эмас. Шунинг учун бу трансферларни «Трактор» томонидан амалга ошириш ҳам молиявий келишувларга боғлиқ.

Аввалроқ Некунам Уруновнинг «Персеполис» билан амалдаги шартномаси борлигини айтган эди. Тренернинг сўзларига кўра, футболчини сотиб олиш бўйича расмий таклиф ҳали келиб тушмаган.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!