Шорахмедов: мен Ўзбекистон ўйинида тактик янгиликларни кўрмадим

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Акмал Шорахмедов миллий жамоанинг ҳозирги ўйинчилари маҳорат даражаси ҳақида танқидий фикр билдирди. Унинг сўзларини Championat.asia келтиради.

«Мен Россияга қарши ўйинни тўлган стадионда томоша қилдим. Мен футболга журналистлар қарайдигандай қарамайман. Ростини айтсам, ҳеч қандай тактик янгиликларни кўрмадим. Бизнинг легионерлар яхши формада, лекин таркибимизда улар билан рақобатлаша оладиган ўйинчилар кам. Ҳеч ким рақобатлаша олмайди, айниқса ярим ҳимояда. Агар кимдир жароҳат олса, уни алмаштира олмайди. Россия ярим ҳимояси, айниқса Батраков, яхши таассурот қолдирди.

Биз бир таркибда ёмон эмасмиз, лекин рақиблар [оғриқсиз] 4-5 нафар ўйинчини алмаштиради. Бизга 20 кишилик бутун таркибни кучайтириш керак.

Кучли жамоалар иштирокидаги ўйинлар кўпинча сўнгги дақиқаларда ҳал бўлади. Биринчи таймда жамоалар бир-бирини ўрганади, эҳтиёткор ўйнайди. Иккинчи таймда ўйин очилганда, захирадаги футболчилар биринчи ўринга чиқади», — деди Шорахмедов.

Бугун, 17 ноябрь куни, Ўзбекистон футбол терма жамоаси 2026 йилдаги якуний учрашувини ўтказади. «Оқ бўрилар» Доҳада Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Учрашув 20:30 да Тошкент вақти билан бошланади.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!