Ўзбекистон терма жамоаси Абу‑Дабида шахмат бўйича Осиё миллатлари кубоги (Asian Nations Chess Cup 2026)да иккита медаль қўлга киритди.
Иккинчи доскада кумуш медални Гулрухбегим Тоҳиржонова, бешинчи доскада бронза медални — Нилуфархон Имомқузиева қўлга киритди.
Жамоавий ҳисобда Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари совринли ўринларни эгалламади. Шу билан бирга, шахматчи аёлларнинг шахсий ютуқлари мамлакат учун турнирнинг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.







