Ўзбекистон Россияни 1:0 ҳисобида биринчи таймдан кейин мағлуб этмоқда

Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлими якунланди. Илк 45 дақиқа якунларига кўра ҳисоб 1:0 мезбонлар фойдасига.

Учрашувдаги ҳисоб бешинчи дақиқадаёқ очилди. Бурчакдан берилган тўпдан кейин Россия терма жамоаси ҳимоячиси Виктор Мелёхин тўпни кесиб олишда омадсиз ҳаракат қилди ва тўпни ўз дарвозасига йўллади.

Мелёхиннинг автоголидан ташқари, танаффусгача бошқа ҳодисалар содир бўлмади. Жамоалар Ўзбекистон термаси фойдасига 1:0 ҳисобида кийиниш хонасига йўл олди.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўйинни 17 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши ўтказади. Учрашув Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!