Ўзбекистон терма жамоаси сешанба, 17 ноябрь куни 2026 йилдаги якунловчи ўйинни Саудия Арабистони миллий жамоасига қарши ўтказади. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўйин учун таркибни эълон қилди.
Саудия Арабистонига қарши ўйин учун Ўзбекистон футбол терма жамоаси таркиби қуйидагича кўринади: Нематов, Каримов, Ашурматов, Урозов, Махамаджонов, Хамробеков, Мозговой, Рахмоналиев, Эсанов, Файзуллаев, Норчаев.

Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашуви учун таркиби
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Элдор Шомуродовнинг йўқлиги кўзга ташланади. Жамоа капитанини ҳужумнинг энг олдинги чизиғида Ҳусайн Норчаев алмаштирди.
Саудия Арабистони ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашув Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.


























