Каннаваро Россияга қарши ўйинда Ҳусановнинг йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Ўзбекистон футбол терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Россияга қарши ўртоқлик учрашувида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги ҳақида гапирди. Ўзбекистон ўйин давомида икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда борарди (2:0), аммо якунда мағлуб бўлди (2:3).

«Шубҳасиз, Ҳусанов — ажойиб футболчи, юқори даражадаги ўйинчи. Лекин у иштирок этган ўйинларда ҳам биз мағлуб бўлганмиз. Менимча, бугун майдонга чиққан йигитлар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Улар ҳали ёш, уларнинг келажаги катта ва ривожланиш учун улкан салоҳияти бор. Ҳозир мени натижадан кўра, футболчилар бундай ўйинларда қандай тажриба тўплаётгани кўпроқ қизиқтиради

Хусанов борми ёки йўқми — мен фақат олдинга қарайман ва менинг ихтиёримда бўлган ҳамда майдонга тушаётган ўйинчиларга ишонаман. Бугун яна икки нафар ёш футболчимиз дебют қилди ва улар ўзларини жуда яхши кўрсатишди

Мен ҳар доим ижобий кайфиятдаман. Агар биз юқори интенсивликда ўйнасак, диққатни сақласак ва ягона жамоа сифатида ҳаракат қилсак, ҳар қандай рақибга муносиб қарши тура оламиз. Жаҳон чемпионатидан кейинги сўнгги тўрт ўйинга қарасак, ҳозир жамоага бўлган ишончим янада кучайди», — деди Каннаваро.

Ўзбекистон терма жамоаси йилни 17 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши ўйин билан якунлайди. Хусанов жароҳати сабаб миллий жамоа ихтиёрига етиб келмади.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!