Пайшанба куни, 12 ноябрь, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари Тошкентда дўстлик учрашувида ўйнайди. Учрашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:00 да бошланади.
Ўйин арафасида жамоалар вакиллари иштирокида ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ оқ либосда майдонга тушиши, дарвозабон эса сариқ либосда бўлиши белгиланди. Россия терма жамоаси ўйинга тўлиқ қизил тўпламда чиқади, дарвозабон либоси эса яшил бўлади.
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув дўстона бўлади, аммо ундаги очколар ФИФА рейтингига қўшилади. Россия терма жамоаси унда 35-ўринда, Ўзбекистон жамоаси эса 59-ўринда жойлашган.



























