Тошкентга Ўзбекистон билан ўйинга 1000 нафар россиялик мухлис келади

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги дўстлик учрашувига тахминан минг нафар россиялик мухлис ташриф буюради. Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадиони расман 35 000 томошабинни сиғдиради.

«Тахминан 1 минг нафар россиялик мухлис кутилмоқда», – дея хабар беради Россия ахборот агентлиги ТАСС Россия футбол иттифоқига (РФС) таяниб.

Ўзбекистон ва Россия жамоалари ўртасидаги дўстлик учрашуви 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув 22:00 да бошланади.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!