«Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головин жароҳат сабаб ноябрь ойидаги Россия терма жамоаси йиғинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда футболчининг агенти Александр Клюев маълум қилди.
«Ле-Ман»га қарши Лига 1нинг 10-туридаги ўйинда ҳодиса юз берди: Головин иккинчи тайм бошида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
«Сашада жароҳат бор, у миллий жамоа йиғинини ўтказиб юборади. Аниқ жойлашуви ҳозирча белгиланмаган, аммо кўринишидан, бу болдир мушаги соҳаси. Тикланиш муддатлари бўйича «Монако» тиббий штаби расмий хулосасини кутяпмиз», – дея Клюевдан иқтибос келтиради «Спорт-Экспресс».
Головиннинг жароҳати сабабли у Ўзбекистонга қарши дўстлик учрашуви учун ҳам қайдномадан чиқиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Тошкентда Россия терма жамоасини қабул қилади. «Пахтакор» стадионидаги ўйин соат 20:00 да бошланади.



























