Элдор Шомуродов Россияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоасига қўшилди

Ўзбекистон терма жамоаси капитани Элдор Шомуродов бугун жамоага қўшилди. Ҳужумчи бўлажак ўйинларга тайёргарликни терма жамоа билан бирга давом эттиради.

Ўзбекистон терма жамоаси келгуси етти кун ичида икки та дўстлик учрашуви ўтказади. 12 ноябрь куни Фабио Каннаваро жамоаси Тошкентда Россия терма жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади ва соат 20:00 да бошланади.

17 ноябрьда Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳада Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйнайди. Учрашув 22:30 да бошланади.

Соғлиги сабабли Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак ўйинларида «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов иштирок эта олмайди.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!