Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоаси устози Фабио Каннаваро унинг исми ва фамилиясини эслай олмагани билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
Каннаваро аввалроқ Россияга қарши дўстлик учрашуви олдидан берган интервьюсида рақибнинг бош мураббийи яхши футболчи бўлганини таъкидлаган, аммо унинг исмини эслай олмаган.
Россиялик журналистлар Карпиндан бу эпизодга изоҳ беришни сўрашди.
«Хўш, эсламади ҳам эсламади», — табассум билан жавоб берди Карпин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги дўстлик учрашуви ўтказилади 12 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00 да бошланади.



























