Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов Россия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги дўстлик учрашуви ҳақида фикр билдирди, шунингдек, бу ўйинда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
«Футболга боргим келяпти, лекин буни амалга оширишнинг иложи борлиги аниқ эмас. Йигитлардан кимнидир кўриш ва ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари билан суҳбатлашиш ёқимли бўлади. Афсуски, менга Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Россия терма жамоасига қарши ўйнаш имконияти бўлмади, ноябрда эса тўрт йил ичида терма жамоаларимиз ўртасида иккинчи дўстлик учрашуви бўлиб ўтади.
Мен бу ўйин қандай бўлишини аниқ айта олмайман. Ўзбекистон терма жамоаси учун у Осиё чемпионати олдидан тайёргарлик ўйини бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби бу турнир учун янги ўйинчиларни кўздан кечиради. Аниқ кимгадир ўзини кўрсатиш учун имконият берилади. Бош мураббий янги футболчиларни кўришни хоҳлайди. Яхши ўйин бўлишини кутяпман», — деди Денисов Metaratings.ru.
Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Россия билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин соат 20:00 да бошланади.
Тарих давомида терма жамоалар бир марта ўзаро ўйнашган. Дўстлик учрашуви 2022 йил ноябрида бўлиб ўтган ва дуранг билан якунланган (0:0).


























