Америкалик компания Nike, спорт кийимлари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, 2027/28 мавсумидан бошлаб УЕФА клуб турнирлари учун футбол тўпларининг расмий етказиб берувчисига айланади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Nike 2001 йилдан бери Чемпионлар лигаси учун тўплар етказиб келган немис компанияси Adidas’ни алмаштиради. Америка бренди билан тузилган келишув тўрт мавсумга мўлжалланган ва 2031 йилгача амал қилади.
Қайд этилишича, янги келишув Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар лигаси, Суперкубок, УЕФА Ёшлар лигаси, шунингдек футзал бўйича Чемпионлар лигасига ҳам татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг Adidas билан ҳамкорлик қилган йиллари давомида учта чизиқли немис бренди логотипи Чемпионлар лигасининг рамзларидан бирига айланди.
«Қулоқли» трофейнинг амалдаги соҳибі француз «ПСЖ» бўлиб, у ўтган мавсум финалида лондонлик «Арсенал»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди ва бу унвонни иккинчи марта кетма-кет қўлга киритди.






