Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш миллий жамоанинг собиқ сардори Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейрунинг баёнотларига изоҳ берди. Мутахассис аёлнинг сўзлари уни ранжитмаганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Долореш Авейру ўғлига терма жамоадаги муносабатдан норозилик билдирди ва Данияга қарши ўйинда (1:4) португалларнинг мағлубиятидан очиқча хурсанд бўлди.
«Мен энди Криштиану Роналдунинг онасининг сўзларига жавоб қайтаришим керакми? Мен бу аёлни жуда ҳурмат қиламан. У нима деса ҳам — у она эканини унутмаслик керак. Мен унинг ниятларини тушунаман: она ҳар доим ўз фарзандларини ҳимоя қилади. Долореш — меҳрибон она, фарзандларини вояга етказиш учун кўп нарсани бошдан кечиришга тўғри келган», — деб келтиради Жезушнинг сўзларини A Bola нашри.
Ноябрда «Олтин тўп»нинг беш карра соҳибі Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлаганини эслатиб ўтиш керак.











