Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло ва Венгрия футбол федерацияси раҳбари Шандор Чаньини ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантинонинг яқинлашиб келаётган сайловлардаги эҳтимолий рақиблари сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда talkSPORT журналисти Бен Жейкобс хабар берди.
16 ноябрьда УЕФА раҳбарияти қўшимча музокаралар ўтказмоқда, улар якунлари бўйича даъвогарлардан бирига қўллаб-қувватлаш масаласида қарор қабул қилиниши мумкин. The Guardian маълумотига кўра, асосий номзод сифатида 2023 йилдан бери француз федерациясини бошқариб келаётган 63 ёшли Диалло кўрилмоқда.
Аввалроқ УЕФА «Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгерни қўллаб-қувватлашни режалаштирган эди, аммо 77 ёшли мутахассис ФИФА президенти сайловида иштирок этишдан бош тортди.
Ўз номзодини қўйиш ниятини швейцариялик собиқ футболчи Рамон Вега ва япон функционери Кодзо Тасима ҳам маълум қилди.








