Легендар бразилиялик Роналдиньо «Равенна» сафида Серия Cнинг 14-турида «Форли» клубига қарши ўйинда майдонга тушди. 46 ёшли Роналдиньо «Равенна»нинг бошланғич таркибида майдонга чиқди ва 36-дақиқадаги голли ҳужумда иштирок этди.
Роналдиньо 11 йилдан кейин биринчи расмий ўйинни ўтказди. Бразилиялик охирги марта расмий баҳсда майдонга 2015 йил 26 сентябрда чиққан, ўшанда у «Флуминенсе» сафида ўйнаган. 2018 йил январда у профессионал карьерасини якунлаганини маълум қилди. 2002 йил жаҳон чемпиони ва 2005 йилги «Олтин тўп» соҳиби карьераси давомида 299 та гол урган.
Ravenna lead! 🤩
— Sky Sports Football (@SkyFootball) November 15, 2026
Ronaldinho was involved in the build-up and what a strike it was from Giulio Donati! pic.twitter.com/BNSWjnEp31
Роналдиньо 2026 йил ёзида «Равенна» билан шартнома имзолади ва Италиянинг учинчи дивизионида иштирок этаётган клубнинг акциядорига айланди. «Равенна» президенти Иньяцио Чиприани бразилияликни таклиф қилишни узоқ йиллик орзунинг амалга ошиши деб атади.



























