Ўзбекистонлик ҳакамлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олди

Ўзбекистоннинг уч вакили 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўйинларида ишлайди: Аскер Наджафалиев, Бахтиёрхужа Шавкатов ва Аваз Абдуллаев.

Ўзбекистонлик учала ҳакам ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлаш учун аллақачон Қатарга йўл олди. Футбол бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати Қатарда 19 ноябрдан 13 декабргача бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Наджафалиев Индонезия чемпионатидаги футбол учрашувини ҳакамлик қилган ва ўйин давомидаёқ мухлислар ҳужумига учраган.

Мавзу бўйича янгиликлар

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!