Усман Нурмагомедов олти ойлик қамоқ ҳақидаги қарор устидан апелляция бериши мумкин

Россиялик ММА жангчиси Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги суднинг олти ойлик қамоқ ҳақидаги қарорини апелляция қилиши мумкин.

Аввалроқ маълум бўлишича, россиялик MMA жангчиси Усман Нурмагомедов БААда олти ойга ҳибсга олинган. Нурмагомедов 11 ноябрь куни Абу-Дабидаги меҳмонхона лоббисида UFCнинг собиқ чемпиони Мераб Двалишвили билан жанжалдан кейин ушланган.

«Жарима ва олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган жанжал иштирокчилари апелляция беришлари мумкин. У бўйича мажлис икки ҳафтадан кейин ўтказилади», — деди ТАССга вазиятдан хабардор манба.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!