Нурмагомедов ва Двалишвили ўртасидаги муштлашувнинг тўлиқ видеоси пайдо бўлди

UFCнинг собиқ чемпиони, грузин Мераб Двалишвили Абу‑Дабидаги меҳмонхонадаги жанжал марказида қолди — можаро енгил вазндаги (70 кг гача) амалдаги PFL чемпиони россиялик Усман Нурмагомедов ва унинг атрофидагилар билан юз берди. Спортчи кейинроқ ижтимоий тармоқларда ҳаммаси қандай бўлганини баҳам кўрди ва ўзининг ҳамда тўқнашувда қатнашган дўстининг аҳволи ҳақида сўзлаб берди.

«Мен билан 21 ёшли дўстим — грузин курашчиси бор эди. У чекинмасди ва Усмон ҳамда Умар Нурмагомедовлар билан тенг курашди. У ҳатто ҳазил қилди: «Агар мен билан фақат икки киши кураша олса, демак, менга ММАга ўтиш вақти келди».

Кейин у бошқа жанжал иштирокчилари билан ҳам тўқнашди. Бу ишониб бўлмасди… Қўриқчилар мени ушлаб турган пайтда, бизга зарбалар берилди — оёқ ва мушт билан уришди. Бундай нарса умуман қандай мумкин?

Лекин биласизми, ҳаёт ажойиб! Бизда ҳамма нарса жойида, йигитлар», — деб ёзди Двалишвили ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!