Абу-Даби суди россиялик ММА жангчилари Усман ва Умар Нурмагомедовлар ҳамда UFCнинг собиқ чемпиони грузин Мераб Двалишвили билан бўлган жанжалнинг бошқа иштирокчиларини қамоқдан озод қилди.
Бундай қарор муштлашув иштирокчиларининг ўзаро даъволардан воз кечиши ва жабрланувчининг Абу-Даби ҳокимиятларига маҳкумларни озод қилиш ҳақидаги мурожаатидан кейин қабул қилинди. Олти ойлик қамоқ ва 300 минг дирҳам жарима 150 минг дирҳам жаримага алмаштирилди.
11 ноябрь куни Абу-Дабида Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошлари Двалишвили билан жанжаллашиб қолишди. Шундан кейин полиция 10 кишини ҳибсга олди, уларнинг 8 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинди.












