Макрон Венгерни ФИФА президенти сайловида қатнашишга кўндирмоқда

Франция президенти Эммануэль Макрон Арсен Венгернинг ФИФА президенти сайловларида ўз номзодини қўйишини қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ маълум бўлишича, «Арсенал»нинг собиқ устози бу лавозим учун курашишга деярли рози бўлган.

The Telegraph маълумотларига кўра, Макрон шахсан Венгерга чиқиб, уни амалдаги ташкилот раҳбари Жанни Инфантинага қарши курашишга кўндиришга уринмоқда. Франция раҳбари, шунингдек, бошқа давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, улар ҳам ватандошини қўллаб-қувватлашини истайди. Бироқ, ҳозирча Арсендан якуний жавоб келмаган.

Шу билан бирга таъкидланадики: Макроннинг очиқ аралашуви Венгерга қарши Африка мамлакатларида ишлаши мумкин, у ерда Франция президенти билан муносабатлар сўнгги пайтларда мураккаблашган.

Агар 77 ёшли мутахассис барибир пойгада иштирок этишдан бош тортса, UEFA Япония футбол ассоциациясининг фахрий раиси Козо Тасима номзодига эътибор қаратади.

Бундан ташқари, майдонга яна бир «машҳур шахс» чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, «Тоттенхэм»нинг собиқ ҳимоячиси Рамон Вега ҳам ўз режалари ҳақида маълум қилди, аммо ҳозирча унга миллий футбол федерацияларидан бешта тавсияни тўплаш насиб этадими-йўқми, бу аниқ эмас, чунки уларсиз номзодини кўрсатиш мумкин эмас.

ФИФАнинг янги президенти учун овоз бериш 2027 йил 18 мартда бўлиб ўтади.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!