«Нефтчи» «Бунёдкор»ни Суперлигада йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан кўчирилган «Нефтчи» ва «Бунёдкор» клублари ўртасидаги учрашув Фарғона жамоаси фойдасига 4:0 ҳисобида якунланди.

«Нефтчи» ҳар бир таймда иккитадан гол урди. 7-минутада ҳисобни Владимир Йовович очди. Кейин дубльни Хуршид Гиёсов расмийлаштирди, у 11 ва 56-минуталарда гол урди. 74-минутада Жамшид Искандеров якуний ҳисобни ўрнатди.

27 тур якунларига кўра «Нефтчи» турнир жадвалида 64 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Яқин таъқибчи — «Пахтакор» 59 балл тўплади. «Бунёдкор» ва «Хоразм» 26 очкодан тўплаб, 13-14 ўринларни бўлишмоқда.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!