Самарқандлик «Динамо» Ўзбекистон чемпионатидаги танаффус даврида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида «Сўғдиёна»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув 15 ноябрь куни Самарқанддаги «Афросиёб Арена» стадионида уч мингдан ортиқ томошабин иштирокида бўлиб ўтди. Мураббийлар штабларининг келишувига кўра, учрашув ҳар бири 35 дақиқадан иборат тўрт бўлим форматида ўтказилди.
«Динамо» таркибида голлар билан Абдуғафур Ҳайдаров, Беҳрузбек Облақулов, Тигран Аванесян, Баходир Насимов ва Шаҳриёр Умрзоков ажралиб турди. «Соғдиана» сафида Жамшид Болтабоев, Филипп Иванович ва Самандар Мавлонқулов гол урди.
Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турида «Динамо» 22 ноябрь куни «Бунёдкор»ни қабул қилади.









