Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари аниқланди

12 ноябрь куни Куала-Лумпурда (Малайзия) 2028 йилги Олимпия ўйинлари учун аёллар футбол бўйича Осиё саралаш турнири қуръаси ўтказилди.

Жереб ташлаш якунларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси А гуруҳига тушди ва у ерда Япония, Австралия ҳамда Хитой Тайбэйи терма жамоалари билан олимпия йўлланмаси учун курашади.

Ўзбекистон терма жамоаси учун Олимпия ўйинлари саралаш турнири қуръаси
Ўзбекистон терма жамоаси учун Олимпия ўйинлари саралаш турнири қуръаси

Саралаш турнири 2027 йил 19 апрелдан 4 декабргача ўтказилади. Ҳар бир терма жамоа олтидан ўйин ўтказади: учтаси ўз майдонида ва учтаси сафарда.

Регламентга кўра, ҳар икки гуруҳ ғолиблари 2028 йилда Лос-Анджелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма олади.

Иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 2028 йил 28 февраль ва 4 мартда плей-оффда учрашади. Бу тўқнашув ғолиби Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқи учун қитъалараро саралаш ўйинида Аргентина терма жамоасига қарши ўйнайди.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!