«Манчестер Юнайтед» мураббий Майкл Кэррикни ишдан бўшатди

«Манчестер Юнайтед» Майкл Кэррикни бош мураббий лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Маурисио Почеттинони тайинлаш бўйича келишиб олгани маълум бўлган эди. Ҳозирда аргентиналик мураббий ноябрь ойидаги Гаитига қарши икки ўйинда АҚШ терма жамоаси бошида қолиши кутилмоқда.

Шу орада АҚШ терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлар қаторига «Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам қўшилди. The Athletic портали маълумотига кўра, Америка футбол федерацияси раҳбарияти жамоанинг амалдаги мураббийи Маурисио Почеттино муддатидан олдин кетса, испан мутахассисини таклиф қилиш ниятида.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!