Шанба куни, 14 ноябрь, Япония терма жамоаси Сингапурда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Бразилияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Японлар Такефуса Кубо (15) ва Кейто Накамура (19) саъй-ҳаракатлари билан икки тезкор гол урди. 33-дақиқада Винисиус Жуниор бразилияликлар фарқини қисқартирди, 75-дақиқада эса дубль расмийлаштириб, ҳисобни тенглаштирди. Япония термасининг ғалаба голини биринчи қўшиб берилган дақиқада Тацуки Сакамото урди.
26 ёшли Винисиус сентябр охиридан бери илк бор гол урди. «Реал» қанот ҳужумчиси иккала голни ҳам жарима майдони ташқарисидан зарбалар билан урди. Бугунги учрашувгача у на клуб, на миллий жамоа сафида гол урмаган эди.






