Абдурраззоков Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинларнинг Ўзбекистон учун аҳамиятини баҳолади

Ўзбекистон терма жамоаси вингери Нодир Абдураззоков Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар учун миллий жамоага чақирув олганидан ҳис-туйғуларини ўртоқлашди.

«Жамоага чақирув олиш ҳар қандай футболчи учун ёқимли. Мен хурсанд бўлдим. Ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Суперлигадаги ўйиндаги голимни нишонлашим (қўнғироқ ва рад этиш ишораси) менинг терма жамоага чақирилмаганим билан боғлиқ эмас эди. Лекин ижтимоий тармоқларда буни айнан шундай талқин қилишди.

Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар биз учун фойдали бўлади. Россия, эҳтимол, жисмонан кучли, Саудия Арабистонида эса кучли чемпионат бор ва бу, менимча, унинг терма жамоасига ҳам таъсир қилади», — дея футболчининг сўзларини ОКМК клуби Tribuna.uz келтиради.

Ўзбекистон терма жамоаси душанба кунидан Россияга қарши (12 ноябрь) ва Саудия Арабистонига қарши (17 ноябрь) ўйинларга тайёргарликни бошлади

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!