Россия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Москва «Динамо»си ҳимоячиси Максим Осипенко Россия миллий жамоасининг ноябрь йиғинини ўтказиб юборади. Яқинлашиб келаётган учрашувни Россия терма жамоаси сардори Александр Головин ҳам ўтказиб юборади.

32 ёшли Осипенко МРТдан ўтди, унинг натижаларига кўра футболчини пойтахт клубига қайтариш ҳақида қарор қабул қилинди. Россия терма жамоасининг асосий ҳимоячисини Москванинг «Динамо» клубига қайтариш ҳақида «РБ Спорт» пойтахт жамоаси бош директори Павел Пивоваровга таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги учрашув 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 да бошланади.

Изоҳлар
Изоҳлар йўқ. Биринчи бўлинг!